Битта учрашув учун 33,000 километр масофа босиб ўтиши керак
Франциянинг “Тьонвиль” жамоаси мамлакат кубогининг 1/128 финал учрашувини ўтказиш учун 33 минг километрдан кўпроқ масофа босиб ўтиши керак бўлади.
Бу жамоага рақиблик қиладиган “Ианген” уй учрашувларини Янги Каледониядаги стадионда қабул қилади. Бу орол Тинч океанида Янги Зеландия ва Австралия ўртасида жойлашган ва Францияга тегишли ҳудуд ҳисобланади.
Ҳар икки жамоа жойлашган шаҳарлар ўртасидаги масофа бир томонган 16 минг километрдан кўпроқни ташкил қилади ва самолётда бир томонга парвоз қилиш 20 соатга яқин вақт олади.
Энди “Тьонвил” футболчилари ўйинга бориб-келиш учун икки кун вақтини самолётда ўтказишига тўғри келади.
Учрашув 18 ноябрга белгиланган.
Фикрлар