Биз 60 миллион фунтга футболчи оламиз
“Астон Вилла” раҳбарияти “Лидс” ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипсни клуб тарихидаги рекорд суммага сотиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.
26 ёшли футболчига “Ньюкасл” ва “Вест Хэм” ҳам даъвогарлик қилаётганга қарамай, бирмингемликлар асосий фаворит сифатида эътироф этилмоқда.
“Астон Вилла” жамоа ўйинини сезиларли даражада кучайтириши мумкин бўлган Филлипс учун 60 миллион фунт сарфлашни маъқул кўрмоқда. Бундан ташқари, Англия терма жамоаси ўйинчиси учун йилига 10 миллион фунт миқдорида маош ҳам тайёрлаб қўйилган.
Қизиғи шундаки, Кэлвин Филлипс жорий мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Моҳир ярим ҳимоячи жароҳатлари кўпайиб кетгани боис, атиги 16 та учрашувда қатнашди холос.
Фикрлар