Биз “Барса”дан икки баравар кўп тўлаймиз!
ESPN нашрининг хабар беришича, “Барселона” билан янги шартнома бўйича келиша олмаётган Рональд Араухо ёзда “Манчестер Юнайтед” таклифини қабул қилишга яқин турибди.
23 ёшли уругвайлик ҳимоячи каталонияликларнинг учта шартномасини рад этди. Қатор гранд клублар нишонига тушган ўйинчига клуб таклиф қилган маош камлик қилмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, каталонияликлар унга йилига 5 миллион евро маош таклиф қилган.
“Манчестер Юнайтед” эса бу суммани икки баравар кўтарди ва Араухо Англия чемпионатига кўчиб ўтса, бир мавсум учун 10 миллион евро олади.
Бу таклифдан кейин кўпчилик Рональднинг Каталонияда қолишига ишонмаяпти. Табиийки, модиявий инқироздан қутила олмаган “Барселона” маош борасида манчестерликлар билан баҳслаша олмайди.
Фикрлар