Биз билгандик, биз кутгандик! "Лион" Лига 1 ни судга бермоқчи
Лига 1 кеча мавсумни муддатидан аввал якунланганини маълум қилди ва ПСЖни чемпион, деб эълон қилди.
Бироқ, мавсум муддатидан аввал якунлангач, мусобақа жадвалида 7-ўринда қолиб кетган ва 1997 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигаси йўлланмасидан мосуво бўлган “Лион” Лига 1 ни судга бермоқчи. Уларнинг фикрича, турнир жадвалидаги ўринлар кабинетда эмас, майдонда ҳал қилиниши керак. Клуб расмий баёнотида ёзилишича, улар Лигадан ЕЧЛга чиқа олмаганликлари ортидан кўриладиган миллионлаб евро зарарни қоплаб беришларини талаб қилишмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Франция бош вазири Эдуард Филипп мамлакат ҳудудида сентябргача ҳеч қандай футбол учрашувлари ўтказилмаслигини маълум қилган эди. Шундан сўнг, Лига 1 раҳбарияти мавсумни якунлашга мажбур бўлди.
Фикрлар