“Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остидаги тинчлик марафони юқори кайфиятда ташкил этилди

Марафонга Нукус шаҳрида жойлашган спорт таълими муассасаларидан 300 нафар спортчи ёшлар, олий таълим муассасаларидан 250 нафар талаба ёшлар ҳамда Нукус шаҳридаги маҳаллалардан 200 нафарга яқин, жами 700 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остида 5 км масофага югуриш марафони ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Абатбай Данияров ва бошқа масъул раҳбарлар ҳам иштирок этишди.

photo_2022-08-20_20-59-36.jpeg

Тинчлик марафонига соат 18:30да “Ўзбекистон гузари” кўчасидан старт берилди ва унда иштирокчилар Амир Темур кўчаси бўйлаб Нукус шаҳар 1-сонли спорт мактаби олдидаги финишгача бўлган масофани юқори кайфиятда, ғалабага бўлган кучли иштиёқ билан босиб ўтишди.

photo_2022-08-20_20-52-31.jpeg

Белгиланган маррага ўғил болалардан биринчи бўлиб Рашидбек Искандаров етиб келди. Кучли учликдан эса Куатжон Абдимуратов ҳамда Нурмуҳаммад Асиевлар жой олишди. Қизлар ўртасида биринчи бўлиб Анастасия Салагуб марра чизиғини кесиб ўтган бўлса, кейинги ўринларни мос равишда Шаҳзода Шукуруллаева ҳамда Раъно Жамғирбаевалар эгаллади.

photo_2022-08-20_20-52-24.jpeg

Марафон ғолиб ва совриндорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан медал, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

photo_2022-08-20_20-52-27.jpeg

Шунингдек, марафонда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Жумладан, улар орасидан энг яхши натижа кўрсатган 6 нафарига велосипедлар совға қилинди.

photo_2022-08-20_20-52-28.jpeg

Бундан ташқари 50 нафар қиз ва 50 нафар ўғил бола, жами 100 нафар ёшларга Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт формалари топширилди.

photo_2022-08-20_20-57-08.jpeg

photo_2022-08-20_20-55-47.jpeg

photo_2022-08-20_20-55-29.jpeg

photo_2022-08-20_20-53-30.jpeg

photo_2022-08-20_20-56-09.jpeg

photo_2022-08-20_20-52-29.jpeg

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!