Биз ПФЛ қарорларига бўйсунишга мажбурмиз

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” (1:2) ўйинидан кейинги  матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- “Машъал” жамоасини жуда ҳурмат қиламан. Таркибида юлдуз футболчилар бўлмаса ҳам, меҳнаткаш, охиригача курашади. Бугунги учрашув осон ўтмади. Биз ўзимиз учун жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Меҳмондаги иккита ўйиндан олти очко билан қайтаётганимиз одамни хурсанд қилади. Сафардан ёруғ юз билан қайтмоқдамиз. Ғалаба раҳбариятимиз ҳамда мухлисларимизни хурсанд қилиши аниқ. Бунинг учун Яратганга шукр айтамиз. Бугунги ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат.

Биринчи бўлимда “Машъал” кучлироқ кўринди. Биз асосан, ҳимоявий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда эса, ўйинни кучайтириш режамиз бор эди. Бу амалда иш берди. Тўп назоратини қўлга олдик. Натижада гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Лекин “Машъал” жамоасига ҳам қойил қолиш керак, улар ютқазиб турганларида (0:1) бизни чуқур ҳимояга ўтишга мажбур қилишди. Биз тактик ўзгаришлар ва ҳимоячилар сонини кўпайтиришга мажбур бўлдик. Охиригача курашганлигимиз учун ғалаба тўпини киритиб, керакли очколарни қўлга киритдик. Лекин “Машъал” жамоаси бугун камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатди. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Мен мураббий сифатида жамоам пенальти тепганидан хурсанд бўлишим табиий хол. Хакамларнинг ишини назорат қиладиган қўмита бор. Улар вазиятларни кўриб чиқишади. Мен пенальти бор ёки йўқ, дейишдан йироқман. Менимча, футболчимиз ўша вазиятда тўпга биринчи бўлиб етиб борганди.

Биз мавсум бошида биринчи мақсадимиз жамоани аутсайдерлар сафидан олиб чиқиш эди. Бироқ ўзимизнинг ўйинимиз ва ғалабаларимиз билан мақсадимизни ўзгартирдик. Имконият борми, демак нимага совринли ўринлар учун курашмаслигимиз керак. Мақсадимиз учинчи ўрин учун курашиш. Олдинда АГМК ва “Насаф” билан бўладиган жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Ҳар бир беллашувда майдонга ғалаба учун майдонга чиқамиз, йигитларимизнинг салоҳияти бунга етарли, деб ўйлайман. Ҳамма жамоаларда ҳам тақвим зич, шунинг хеч кимгадир осон эмас, деб ўйлайман. Футболчиларимиз ўзларининг меҳнатлари эвазига мавқеларини кўтаришди. Энди буни пастлатишга ҳаққимиз йўқ. Йигитларимиз бунга қодир.

Ўйин сўнггида мезбонлар олдинга интилиши маълум эди. Шунинг учун биз Жасур Ёқубовни майдонга тушириб марказий ҳимоячиларимиз сонини уч нафарга етказдик. “Машъал” гол киритган вазиятда эса Муртозоевнинг маҳорати эвазига гол бўлди, деб ҳисоблайман.

Сўнгги 4 та тур ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилишига муносабатим? 1-даврадаги марказлашган ўйинлар биз учун омадли келганди. Мураббийлар тўпланиб маслаҳатлашганимизда 1-даврани сўнгги 4 та турини марказлашган ҳолда ўтказсак, 2-давранинг сўнгги 4 та ўйинини ҳам шу тарзда ўтказамиз, деб келишгандик. Бизнинг жамоамиз ҳар қандай ҳолатга тайёр. ПФЛ қандай қарор чиқарса, ўша бўйича ўйнаймиз ва яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Мухлисларни стадионга қайтиши мутахассис сифатида мени жуда хурсанд қилди. Марказлашган ҳолда бўладиган ўйинлар томошабинлар ташрифини камайтириши мумкин. Лекин бу қарорни қабул қиладиган мутасадди инсонлар бор, улар ҳамма жамоага бирдек мос келадиган тақвимни ишлаб чиқишади. Биз эса мусобақани ўтказадиган ташкилот (ПФЛ) қарорларига бўйсунишга мажбурмиз, - деди Бахтиёр Ашурматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sash
23/10/2020 09:10
Hammayam haqiqatni tan ololmaydi. Hakamning hatosini pfl munosabat bildirishini kutib qolamiz. Pfl 1 sumga qimmat, hakamlari 1 tiyinga qimmat. Gala dalbayoblar.