Биз у сўраган маошни берамиз
“Челси” мутасаддилари жамоанинг етакчи ҳимоячиларидан ҳисобланган Антонио Рюдигер билан янги битим борасида келиша олмаяпти.
Бош мураббий Томас Тухель клуб раҳбарларидан германиялик футболчи билан шартномани янгилашни талаб қилмоқда. Рюдигер клуб унинг ҳафталик маошини 130 минг фунтдан 200 минг фунтгача кўтармаса, кетиб қолишини айтмоқда.
Вазиятдан Лондоннинг яна бир клуби – “Тоттенхэм” фойдаланиб қолмоқчи. Бу жамоа Рюдигерга сўраган маошини бериш баробарида асосий таркибдан муқим жой берилишини кафолатламоқда.
Ҳозирча, тажрибали ҳимоячи бу таклифга муносабат билдиргани йўқ. Уни ўз сафига чорлаётган жамоалар орасида “Барселона” ва “Реал” ҳам бор.
Фикрлар