Бизга кел! Левандовскига Европадан янги харидор чиқди

  • 11 ноябрь, 10:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”нинг 37 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовски жорий мавсум якунланиши билан клубни тарк этиши кутилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнгача давом этади.

Tecno

Каталония клуби спорт директори Деку ёши ўтиб қолган юлдуз билан ҳамкорликни узайтирмоқчи эмас ва шундан келиб чиқиб, польшалик форвардга янги битим таклиф қилинмайди.

Аммо Левандовскига иш беришга тайёр клублар бор ва уларнинг сафи кенгайиб бормоқда.

 L'Equipe нашри маълумотига кўра, Левандовскига нафақат Саудия Арабистонидан, балки АҚШ ва Европа жамоаларидан чорлоқлар бўляпти. Энди даъвогарлар қаторига Туркиянинг машҳур клубларидан бири “Фенербаҳче” ҳам қўшилди.

Турк клублари кейинги пайтда Европанинг ёрқин юлдузларини Суперлигага таклиф этиш амалиётидан жуда кенг фойдаланяпти. Шу боис, “Фенербаҳче” ҳам олдинги чизиқни машҳур тўпурар ҳисобига кучайтиришни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!