Бизга “Реал” юлдузи керак
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп келаси мавсум олдидан жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, ливерпулликлар “Реал”нинг франциялик легионери Орельен Тчуаменини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликлар истеъдодли ярим ҳимоячини сотмайди. Шу боис, “Ливерпуль” мутасаддилари Орельенни ижарага олиб ўйнатмоқчи.
Англия клублари анчадан бери Тчуаменига кўз тикиб келади. Бироқ, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти 23 ёшли футболчига катта ишонч билан қарамоқда.
Орельеннинг ўзи ҳам Мадрид жамоасига мустаҳкам ўрнашиб олган. Жорий мавсумда 44 та ўйинда қатнашиб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди.
Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, “Ливерпуль”га Тчуаменини олиш осон бўлмайди.
Фикрлар