Блаттер ФИФА қарорларидан норози

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер футболнинг ҳаддан ташқари тижоратлашиб кетгани ҳақида гапирди.

"Футболдан фойдани худди лимон шарбати каби кўпроқ сиқиб чиқаришга уринишлар кузатиляпти. Масалан, келгуси мундиал ёки клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби турнирларда 48 та жамоа иштирок этади. Бу қарорлар яқинда ўйлаб топилди ва анча кулгили.

ФИФАнинг клуб футболига ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам бу каби янги ўзгаришларни қилишдан чарчамайди", - деди Блаттер "Die Zeit" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, келаси йилнинг февраль ойида Марокашда ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧ ҳамда 2026 йили АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган мундиал иштирокчилари 48 тани ташкил этиши кутилмоқда. Бу эса кўплаб эътирозларни келтириб чиқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!