Боатенг "Барселона"дан кетмоқда

  • 10 июнь, 2019, 13:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумнинг иккинчи ярмини “Барселона” сафида ижарада ўтказган ярим ҳимоячи Кевин-Принс Боатенг яна "Сассуоло"га қайтмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.

Tecno

Унга кўра каталонияликлар 32 ёшли ганалик футболчининг трансферини 8 млн евро эвазига сотиб олишни хоҳлашмаган.

Таъкидлаш керакки, Боатенг “Барселона”да ўтган ярим мавсум давомида бор йўғи 123 дақиқа майдонда ҳаракат қилди холос.

Маълумот учун, Боатенгнинг “Сассуоло” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Abdurahmanov
10/06/2019 14:34
Боатенг расмга тушгани селфи қилгани келганди ўйнаганимас