Боатенг "Барселона"га керак эмас
Мавсумнинг иккинчи ярмини “Барселона” сафида ижара асосида ўтказаётган “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг ёзда яна ўз жамоасига қайтади.
Sport Bild нашрининг хабар беришича 32 ёшли ганалик футболчининг ҳаракатлари каталонияликлар мураббийлар штабига маъқул келмаган. Таъкидлаш керакки, душанба куни жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде терма жамоага чақирилмаган футболчиларни машғулотларга таклиф қилган эди. Бироқ, ушбу машғулотга бирорта ҳам футболчи келмади, жумладан Боатенг ҳам.
Маълумот учун, "Барселона" Боатенгни январда "Сассуоло"дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунигача ижарага олган эди. У ҳозирча каталонияликлар сафида жами 2та ўйинда майдонга тушди холос.
Фикрлар