Боатенг "Бавария"да қоладиган бўлди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси  Жером Боатенг жамоасини ўзгартирмасликка қарор қилди.

Süddeutsche Zeitung тарқатган хабарга кўра немис гранди 29 ёшли футболчи борасида қониқарли таклиф олмагани сабаб уни жамоада олиб қолишга қарор қилган.

Таъкидлаш керакки, “Бавария” Боатенгни 30 млн еврога сотишни режалаштираётган эди. Бироқ ҳеч бир жамоа уларга бундай таклиф билан чиқмади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Боатенгга "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ювентус" каби клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!