Боатенг фаолиятини А Серияда давом эттиради
Италиянинг "Сассуоло" клуби "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенгнинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича 31 ёшли футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Боатенгга А Сериянинг бошқа бир жамоалари - "Женоа" ҳамда "Милан" қизиқиш билдираётган эди.
Маълумот учун, Боатенг якунланган мавсум “Айнтрахт” сафида жами 36та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар