Боатенг сочини бинафша рангга бўяди (ФОТО)
“Бавария”нинг марказий ҳимоячиси Жером Боатенг сочларини бинафша рангга бўяди.
“Янги мавсум, янги ранг. Олға”, - деб ёзади 32 ёшли германиялик футболчи инстаграмдаги саҳифасида.
Боатенг “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум Германия чемпионатида 24 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди.
Фикрлар