Боатенг "Ювентус"га ўтмайдиган бўлди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг “Ювентус”га ўтмайдиган бўлди.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 30 ёшли германиялик футболчини сотиб олиш фикридан қайтишган.

Sky Sport Deutschland тарқатган маълумотларга қараганда “Бавария” ва “Ювентус” вакиллари Боатенгнинг трансфери масаласида туни билан музокаралар ўтказишган, бироқ, якунда бир қарорга келишмаган. Энди у яна “Бавария”да қоладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!