Бобир Абдихолиқов "Ордабаси"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси!

Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ҳаракат қилаётган легионеримиз Бобир Абдихолиқов жамоасида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Овоз бериш йўли билан аниқланган мазкур соврин учун курашда Абдихолиқов жамоадошлари Сергей Малй, Темирлан Эрланов, Евгений Макаренко, Максим Федин ва Артем Бесединларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум чемпионат доираси 24 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!