Бобо Усмон Ботуров мўғулистонлик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Осиё ўйинлари доирасида бокс беллашувлари ҳам бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Бироз аввал ушбу йўналишда терма жамоамиз вакили Бобо Усмон Ботуров баҳс олиб борди. 

-69 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан вакилимиз илк босқичда мўғулистонлик рақиби Бямюа-Эрдене Отгобатарга қарши рақиблик қилди. Юртдошимизнинг тўлиқ устунлгида кечган беллашувда ҳакамлар бир овозда боксчимизнинг ғалабасини қайд этишиди. Энди вакилимиз 2-даврада хитойлик рақибига қарши рингга чиқади. Шу билан боксчиларимиз шу билан 26 август куни баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!