Бобонов ва Тўрабоев финалда, Юсупов ҳамда Қурбонбоева бронза медали учун курашади
Осиё ўйинларининг бугунги куни ҳам делегациямиз аъзолари учун муваффақиятли ўтмоқда.
Дзюдочиларимиз бугун ҳам ажойиб иштироклари билан барча мухлисларни хурсанд қилишяпти. Кечки дастурда Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев чемпионлик учун кураш олиб боришса, Алишер Юсупов ҳамда Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун татамига чиқади. Жуфтликлар эса қуйидагича:
Финал: -90 кг: Давлат Бобонов – Эрлан Шеров (Қирғизистон)
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Гончигсурен Батхуяг (Мўғулистон)
- Бронза медали учун: +100 кг: Алишер Юсупов – Хёта Ога (Япония)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Хуслен Отгонбаяр (Мўғулистон)
Фикрлар