
"Бобур арена"да бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас ёхуд "оловли" муҳитда "Бургутлар"дан дастлабки ғалаба
“Андижон”нинг “Машъал”га қарши учрашуви ўзига хос аҳамиятга эга эди. Зеро, клублар элитада охирги бор 4 йил олдин куч синашишганди. Ўйинга қизиқиш одатдагидек катта бўлди. Бунга сабаблар етарли. Доим Андижондаги учрашувлар байрамона руҳда ва юқори кайфиятда ўтяпти. Бунда албатта фан-клуб бошчилигидаги “Ултрас Бургут”нинг роли катта. “Бобур арена”да байрам юзага келяпти ва бу албатта бутун стадион бўйлаб ўз ифодасини кўрсатмоқда. "Бобур арена"да бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
“Андижон” – “Машъал” баҳсини юртимиздаги икки таниқли шарҳловчилар – Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев бевосита стадионда шарҳлаб бордилар. Ўйин кутилганидек мезбонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. Бундай муҳитнинг ўзиёқ “Бургутлар”ни олдинга чорлаши табиий ҳол. “Андижон”нинг хавфли ҳужумлари дастлабки 10 дақиқага етмасданоқ гол билан якунланди. Абдулвоҳид Ғуломовнинг қанотдан заргарона узатган тўпини Илҳом Абдуғаниев боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Гарчи “Машъал” ўтган турда “Пахтакор”га йирик ҳисобда имкониятни бой берган бўлса-да, “Бобур арена”даги “оловли” муҳитда ўзини йўқотиб қўймади ва “Бургутлар”га муносиб қаршилик кўрсатди. Айниқса, иккинчи бўлимда, унинг охирларида хавфли ҳужумлар содир этдилар.
Албатта, қачонки, мезбон жамоа аъзолари ўз имкониятларидан фойдалана олганларида 1:0 ҳисоби ўзгариши ҳам мумкин эди. Лекин бир қатор футболчилардан омад юз ўгирди. Иккинчи бўлим ёмғир остида ўтди. “Бобур арена” эса тинмади ва мухлисларнинг ажойиб перформанслари, қўллаб-қувватлашу, бетакрор аураси билан ўйинга янада файз қўшди.
Оғир ўтган беллашувда “Андижон” чемпионатдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
“Андижон” – “Машъал” – 1:0 (1:0).
6 апрель. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 11200 томошабин.
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Максим Нехочин, Шохруҳ Аъзамов.
Захира ҳаками: Исроил Имомназаров
ВАР: Рустам Лутфуллин
АВАР: Руслан Серазетдинов
Назоратчи: Виктор Серазетдинов
Комиссар: Ойбек Давлетмуратов
“Андижон”: Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Миомир Журичкович, Олег Зотеев, Алтин Крезиу (Искандар Шойқулов, 83), Муҳаммадкаим Тоиров, Дониёр Абдуманнопов (Бектемир Абдуманнонов, 58), Фарҳод Соҳибжонов (Усмонали Исмоналиев, 58), Илҳом Абдуғаниев (Дамир Темиров, 68), Ислам Машуков (Рустам Турдимуродов, 68).
“Машъал”: Достон Тўхтабоев, Самандар Очилов (Шерзод Файзиев, 46), Ислом Баратов (Анвар Муродов, 46), Эргаш Исмоилов, Авазхон Маматхўжаев, Муҳаммадали Алиқулов, Жавоҳир Абдуалимов, Дилшод Раҳматуллаев (Сардор Абдураимов, 63), Ислом Шарипов (Иброҳим Нўъмонов, 89), Иброҳим Ғанихонов, Хумоюн Муртазоев (Шохназар Норбеков, 82).
Гол: Илҳом Абдуғаниев, 7 – 1:0.
Фикрлар