Бобур Тагиев "ONE Championship" юлдузи билан жанг қилади

Юртимизнинг энг кўзга кўринган профессионал муайтайчиси Бобур Тагиев навбатдаги жангини ўтказади. У 26 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Вендетта" промоушени томонидан ташкил этилаётган "Fight Night Istanbul" турнирида рингга кўтарилади. 

Бу сафарги рақиб жуда кучли ва "One Championship" промоушени чемпиони саналадиган Россия вакили Жамал Юсупов бўлади. У "One Championship" да 6 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 

Мазкур қарама-қаршилик турнирнинг асосий жанги ҳисобланиб, 72 кг вазн тоифасида К-1 йўналишида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Бобур Тагиев 25 февраль куни Дубай шаҳрида ташкил этилган профессионал муайтай кечасида WMC International чемпионлик камари учун франциялик Валентин Тибаутга қарши жанг қилган эди. Ушбу тўқнашувда устунлик қилаётган ҳамюртимиз жиддий жароҳат олганлиги сабабли, жанг тўхтатилган ва ғалаба Тибаутга бериб юборилганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!