Бобур Йўлдошев "Нефтчи" сафига кўчиб ўтди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби  ҳимоячиси Бобур Йўлдошев фаолиятини Олий Лиганинг бошқа бир жамоаси таркибида давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, 24 ёшли футболчи Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ижара асосида ҳаракат қилади.

Қайд этиш лозим, Йўлдошев жорий мавсумда жамоа таркибида Олий Лига баҳсларида 4 ўйинда майдонга туширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!