Богдан Милич: "Стадиондаги муҳит Ўзбекистондаги энг яхшиси"

“Андижон” клубининг черногориялик ҳужумчиси Богдан Милич “Турон”га қарши чемпионат доирасидаги беллашувда ғалабага муносиб ҳиссасини қўша олди. Тажрибали футболчи мазкур ўйиндан олган таассуротларини қуйидагича билдирди.

“Бизга бу ўйинда очколарни қўлга киритиш жуда муҳим эди. Асосийси, Суперлигага чиқиш йўлидаги бош рақибни доғда қолдирдик. Тўғри, ўйиннинг қайсидир жабҳаларида хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. Буни таҳлил давомида кўриб чиқамиз. Энди айнан Кубок доирасида яна “Турон”га қарши майдонга тушишга ҳозирлик кўрамиз. Кубок учрашувида ҳам бу рақибни доғда қолдиришга ҳаракат қиламиз.

Учрашувнинг охирги дақиқаларига келиб бизда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Шу боис икки-уч марта хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказиб юборишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бахтимизга омад бизга кулиб боқди.

Бизга ишқибозлар жуда катта ёрдам беришди. Мен жиддий айтяпман. Стадиондаги муҳит Ўзбекистондаги энг яхшиси. Ҳалигача бундай ишқибозларни Суперлигада ҳам, про лигада ҳам кўрмагандим. Қандай таърифлашни ҳам билмайман. Шунчаки, стадиондаги муҳит таърифлаб бўлмас даражада. Улар сўнгги сонияларгача бизни қўллаб-қувватлашди. Ҳар бир учрашувда яхши ўйин кўрсатишимиз ҳамда ғалаба қозонишимиз учун тўлиқ қўллаб-қувватлаб келишяпти ва улар бизнинг 12-ўйинчимиз. Дарҳақиқат бизга куч бағишлашди. Бундай ишқибозлар қаршисида ҳар қандай рақибни тиз чўктириш мумкин”, - деди Милич.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Nosirov
16/08/2022 21:45
Богдан сен хам уйиндаги харакатинга тезлик куш.