
Бокс. Аёллар терма жамоамиз Хитойга жўнаб кетди
Бокс бўйича аёллар терма жамоамиз 13-28 июль кунлари Хитойнинг Фусзиян шаҳрида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Вакилларимиз бугун ушбу давлатга жўнаб кетди.
Йиғинга жалб этилган таркибимиз билан танишинг:
Фарзона Фозилова
Сабина Бобоқулова
Феруза Казакова
Нигина Ўктамова
Ситора Турдибекова
Навбаҳор Ҳамидова
Азиза Зокирова
Соҳиба Рўзметова
Олтиной Сотимбоева
Нигина Ўктамова чин юртидаги халқаро турнир якунидан сўнг, жамоа ихтиёрига бориб қўшилади.
Мураббийлар: Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Истам Кабинов.
Шифокор: Комилжон Расулов.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Фикрлар