Бокс бўйича баҳсларда ғолиблар аниқланди

  • 3 октябрь, 2018, 10:25
  • 0
  • Бокс

Хабар бериб ўтганимиздек, Миллий олимпия қўмитаси томонидан таэквондо WTF, бокс, каратэ WKF ҳамда дзюдо каби спорт турларидан селекцион мусобақалар ўтказилмоқда.

28 сентябрь куни ушбу мусобақаларнинг бокс бўйича баҳслари бошланганди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар кеча ниҳоясига етди.

Мусобақа давомида боксга турдош бўлган муайтай, кикбоксинг, қўл жанги ва ушу санда федерацияларидан 19-21 ёшда бўлган спортчилар иштирок этишди.

Финал якунларига кўра, баҳсларда муайтайчилар биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи поғонадан кикбоксчилар жой олишган бўлса, қўл жанги билан шуғулланаётган ёшларга учинчи ўрин насиб этди.

Турнир якунида биринчи ўрин соҳибларининг ҳар бирига Миллий олимпия қўмитаси томонидан 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти тақдим этилди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгалари эса мос равишда 1 миллион ва 500 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!