Бокс. Феруза Казакова камбэк амалга ошириб, ярим финалга йўл олди!

  • 3 июля, 14:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Айни кунларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида "World Boxing" ташкилоти кубоги бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Бугундан чорак финал баҳслари бошланди.

Ҳозиргина -54 кг вазнда ҳамюртимиз Феруза Казакова ва Хитой Тайпейи вакиласи Хуанг Хсиао-Вен жанги ўз ниҳоясига етди.

Биринчи раундда очколар эвазига ютқазган Казакова қолган икки раундда устунликни ўз томонига оғдиришни уддалади.

Тўлиқ давом этган тўқнашувда боксчимиз 3-2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию