Бокс: Жаҳон чемпионатининг энг кўп ярим финалчиси қайси мамлакатдан?
Ads

Екатеринбургда бокс бўйича жаҳон чемпионати энг қизғин палласига етиб келди. Бундан буёғига бир-биридан кескин жангларнинг гувоҳи бўлишимиз аниқ. Бугунги ўтказилган жанглардан сўнг, ярим финалга беш нафар боксчимиз йўл олди. Булар, Шаҳобиддин Зоиров 52 кг, Миразиз Мирзаҳалилов 57 кг, Бобоусмон Ботуров 69 кг, Дилшодбек Рўзметов 75 кг ва Баҳодир Жалолов +91. Бу борада терма жамоамиз иккинчи ўринни қайд этмоқда. Бу босқичга энг кўп қозоғистонлик чармқўлқоп усталари етиб келишган. Ён қўшниларимизнинг олти нафар вакили, Сакен Бибосинов 52 кг, Абилайхан Жусупов 69 кг, Турсунбой Қулахмет 75 кг, Бекзат Нурдаулетов 81 кг, Василий Левит 91 кг, Қамшибек Кўнкабаев +91 кгда ярим финалга йўл олдилар. Шунингдек, Буюк Британиядан тўрт нафар, Россия ва Кубадан уч, Ҳиндистондан икки, Бразилия, Филиппин, Арманистон, Австралия, Болгария, Мўғулистон, АҚШ, Франция ва Эквадордан бир нафар боксчилар ўз юришини давом эттиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sherbek Osginov
19/09/2019 09:39
O'zbeklar birinchi bo'ladi xudo xoxlasa
&
Фан
19/09/2019 08:23
Финалда худо хохласа энг куп вакил Узбекистондан булади деб умид киламиз.
Ярим финалда хам худди чорак финалдаги каби натижаларини кутиб коламиз.

МУШТУМЗУРЛАРИМИЗГА ОМАД !!!
&
BBS UZB
19/09/2019 11:06
Bahodirga gap yo'q, zo'r jang qildi
&
TFT
19/09/2019 08:33
Финалда Узб.-Коз.боксчиларини курамиз худо хохласа.
&
Стас Михайлов
19/09/2019 03:58
Андижон бокс мактабидан хеч ким йук чота тушунмадим