Бокс: Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг икки финали ўтказилмайди
Бир неча дақиқалардан сўнг, бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати финал баҳслари бошланади. Маълумотларга кўра, 10 та вазн тоифасидаги ҳал қилувчи жангларнинг иккитаси ўтказилмаслиги маълум бўлди. Яъни -49 кг да Аброрбек Абдусалом (Андижон) ҳамда Умарқул Эрматов (Жиззах) ва -64 кгда Элнур Абдураимов (Тош.вил.) ва Мужбилло Турсуновлар (Андижон) ўртасидаги қрама-қаршилик ҳар икки андижонлик боксчиларнинг жароҳати сабабли тиббиёт ходимлари томонидан рухсат берилмаган.
Фикрлар