
Бокс. Ўсмирларимиз халқаро турнирни "ёндириб ташлади"
Ўсмирларимиз халқаро турнирда 10 та вазнда тенгсиз бўлди.
15-19 январъ кунлари Россия федерациясининг Тамбов шаҳри ўсмирлар ўртасида Халқаро турнирга мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иштирок этган Сирожиддин Наимов бошчилигидаги жамоамиз 13 та вазнда иштирок этиб 10 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқдилар.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-46 кг: Муҳаммадали Истамов
-48 кг: Ҳабибулла Сайназаров
-52 кг: Азизбек Нарзуллаев
-54 кг: Бобомурод Боймирзаев
-57 кг: Асилбек Абдуқодиров
-60 кг: Аброрбек Шарипов
-63,5 кг: Саидхўжа Саъдиллахўжаев
-70 кг: Диёрбек Муродиллоев
-75 кг: Хуршидбек Жўраев
-80 кг: Асадбек Султанбоев
Кумуш медал:
-50 кг: Динислом Давлатияров
-66 кг: Суннатбек Илҳомов
Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Турабоев. Ҳамза Авезов.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Фикрлар