Бокс: Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба плюс, Россия минус!

Тошкент шаҳри илк маротаба мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги баҳслари бокс оламида етакчи бўлган мамлакатларнинг аксарият вакиллари учун муваффақиятли бўлди.

Таъкидлаш жоизки, кўплаб мухлису мутахассислар эътибори кучли терма жамоалар – Қозоғистон, Куба, Россия ва Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари жангларига қаратилган. Мусобақанинг олтинчи кунида бу мамлакатлар шарафини ҳимоя қилаётган боксчиларнинг аксарият ғалаба қозонди.

2729f4ae9fb693cfba11ae462d9aedb4

Sports.uz сайти айнан мана шу терма жамоаларининг натижаларини таҳлил қилади.

Ён қўшнимиз – Қозоғистон боксчилари ўз мухлисларини хурсанд қилди. Қозоқларнинг икки вакили рингга кўтарилди. 67 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Осиё чемпионати кумуш медаль совриндори Дулат Бекбауов руминиялик Андрей Мустетани очколар ҳисобида енгди.

Оғирлиги 71 килограмм бўлган чарм қўлқоп усталари жангида Асланбек Шимбергенов Тринидад ва Тобагодан келган Аарон Принсга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Олис Кубадан келган спортчилар ҳам ўз мухлисларини хушнуд қилди. 71 килограмм вазн тоифасида Хорху Куэльяр Жанубий Африка Республикаси вакили Симникиве Бонгкодан устунлигини кўрсатди.

Роньель Иглесиас 67 килограмм вазн тоифасида доминиканлик Жонни Фернандесни мағлубиятга учратди.

Машҳур боксчилардан Ласаро Альварес ўз вазнида (63,5 килограмм) бразилиялик Юри Фалькао дос Рейсни мусобақадаги юришини тўхтатди. Куба терма жамоаси 2021 йилги жаҳон чемпионатида медаль жамғариш бўйича биринчи ўринни қўлга киритган эди.

2019 йилги жаҳон чемпионатида учта олтин, биттадан кумуш ва бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан уч нафари Тошкентдаги мусобақанинг олтинчи кунини ғалаба билан якунлади.

63,5 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Руслан Абдуллаев чемпионатдаги учинчи жангини Маврикий вакили Ричанро Колинга қарши ўтказиб, рақибидан устунлигини исботлади ва юришини давом эттирадиган бўлди.

Оғирлиги 67 килограмм бўлган боксчилар ўртасида илк бор рингга кўтарилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев биринчи имтиҳондан муваффақиятли ўтди. Истеъдодли спортчимиз Япониядан келган Юто Вакитини зарбалар билан “сийлади”.

IMG_4885

Саиджамшид Жаъфаров 71 килограмм вазн тоифасида мексикалик Марко Верде Альварес билан тўқнаш келди. Кескин ва муросасиз баҳсда ғалаба қозонган ҳамюртимиз жаҳон чемпионатининг кейинги босқичга йўл олди.

Россия терма жамоаси вакилларида иккита ғалаба ва бир мағлубият қайд этди. Тархан Идигов 67 килограммли боксчилар жангида эфиопиялик Биньяма Абебе Йелишони, 71 килограмм вазн тоифасида Игорь Свиридченков таиландлик Пеерапат Йеасунгнеонни енгди.

Русларнинг учинчи боксчиси – Габил Мамедов (63,5 килограмм) Таиланддан келган Хунатип Пиднучуга ютқазиб қўйди ва мусобақани тарк этди.

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионлиги йўлида асосий рақибларини айтди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!