Бокс Токиo олимпиадаси дастуридан ўрин олади, аммо...
Аммо мусобақани ўтказиш бўйича ташкилотчилик АИБАдан тортиб олинди. Бу борадаги якуний қарор Ижроқўмнинг июнь ойида ўтадиган навбатдаги йиғилишида қабул қилинади.
Аввалроқ ХОҚ ўтган сафарги олимпиададаги ҳакамлик сабаб АИБАни молиялашни тўхтатиб қўйган ва бокс мусобақаси ўтказишни "музлатиб қўйган" эди.
ХОҚ расмий сайтида ёзилишича, ташкилот Халқаро Гимнастика федерацияси раҳбари Моринари Ватанабэ етакчилигида Токио-2020 олимпиадаси саралаш баҳслари тизимини ишлаб чиқиш ва бевосита турнирни ўтказиш бўйича маҳсус органни ташкил этади.
Қарорда қайд этилганидек, Токио-2020 олимпиадасида бокс спорт турининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 8 вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борилади. Аёллар ўртасидаги баҳслар эса 5 та вазнда бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, Рио-2016 олимпиадасида бу кўрсаткич мос равишда 10 ва 3 га тенг бўлган эди.
Фикрлар