Бокс Токио Олимпиадаси дастурига киритилмаслиги мумкин

  • 4 февраль, 2018, 19:12
  • 0
  • Бокс

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) халқаро бокс федарацияси раҳбарияти билан алоқаларни тафтиш қилишни бошлади. Бу қарор ХОҚнинг ижроқўмитасининг Пхенчхан (Ж.Корея) шаҳрида ўтказилган йиғилиш якунида қабул қилинган.

Маълум бўлишича, ХОҚ AIBAнинг бошқарув, молия ва антидопинг масалалари бўйича маърузасини кўриб чиқмаган. Аввалроқ ХОҚ бошлиғи Томас Бах бокс 2020 йилги Токио Олимпиадаси дастуридан чиқарилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

ХОҚ ижро қўмитасини AIBA раҳбариятидаги вазиятлар безовта қилмоқда, – дея Бахнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Биз AIBA раҳбарияти билан алоқаларни тафтиш қилиш бўйича ишни очишимиз мумкин. Шунингдек, ХОҚ ижроқўмитаси AIBA билан иш юзасидан ХОҚ қарорлари амалга ошиши учун керак бўлган барча алоқаларни музлатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!