Бокс. Украинадаги турнирда ҳам бугун 5 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади
Украинада бокс бўйича О.В.Асауленка хотирасига бағишланган халқаро турнир давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида ярим финал жанглари ўтказилади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
-57 кг: Абдумалик Халаков - Михайло Дзязько (Украина)
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов - Дархан Дуйсейбай (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Димитро Рибалко (Украина)
+91 кг: Жамшид Худойберганов - Богдан Миронець (Украина)
+91 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Андей Халецкий (Украина)
Жанглар Тошкент вақти билан соат 15:00дан сўнг бошланади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар