Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг овда акс этган видеоси ва суратлари юзасидан расмий муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Рио олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғоибназаровнинг овда акс этган видео ва суратлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўрганишлар давомида 2022 йилнинг 30 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод тумани Сирдарё дарёсида фуқаро Х.У томонидан қушлар овлангани ва ўлжалар билан бевосита бошқа фуқаролар билан биргаликда спортчи Ф. Гаибназаров ҳам фото ва видеотасвирга тушганлиги ўз тасдиғини топди.
Ўрганишлар давомида овни амалга оширган фуқаро Х.У нинг ов қилишга тегишли ҳужжатлари мавжудлиги, у овчилик жамиятидан рўйхатдан ўтганлиги аниқланди.
Бироқ, у ов жараёнида белгиланган меъёрларга амал қилмаган ҳолда ов қилиш қоидаларини қўпол тарзда бузганлиги ва бу билан табиатга зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддасига асосан, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима ва ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, ов қуроллари Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБга белгиланган тартибда топширилди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан барча иштирокчилардан бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги тўғрисида тушунтириш хатлари олиниб, профилактик суҳбат ўтказилди.
Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати
Фикрлар