Боксчиларимиз Боку шаҳрига етиб боришди

26 мартдан 2 апрелга қадар Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “А” тоифага кирувчи “Буюк ипак йўли” номли нуфузли мусобақа бўлиб ўтади. Унда дунёнинг энг етакчи чарм қўлқоп усталари қатори терма жамаомиз вакиллари ҳам иштирок этишади, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати. 

Айни пайтда Тўлқин Қиличев бошчилигидаги делегациямиз Боку шаҳрига етиб боришди. Терма жамаомиз ушбу мусобақада 13 спортчи билан иштирок этади. Бокудаги турнирда юртимиз шарафини қуйидаги боксчиларимиз ҳимоя қилишади:
-49 кг: Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзааҳмедов
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов, Фозилжон Абдумуродов
-60 кг: Шукур Раҳимов
-64 кг: Алиёр Норалиев
-69 кг: Иқболжон Холдоров
-75 кг: Оқмурод Ғаффоров
-81 кг: Хуршид Абдуллаев, Дилшод Рўзметов
-91 кг: Сардор Ёрмуҳаммедов, Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Обид Тоҳиров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!