Боксчиларимиз Грознийдаги юришини ғалаба билан бошлади

  • 20 август, 2019, 11:47
  • 0
  • Бокс

Чеченистоннинг Грозний шаҳрида бокс бўйича Республика биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнирда чарм  қолқоп усталаримиз муваффақиятли старт олди.

Мусобақанинг дастлабки кунида терма жамоамиз аъзоларидан Шунқор Абдурасулов исроиллик Сабар Бишарани, Элнур Абдураимов россиялик Эмир Басировни,  Козимбек Мардонов россиялик Ришат Бакировни, Тимур Эргашев польшалик Витольд Лисекни, Мадияр Саидраҳимов россиялик Салах Муцулхановни ўз вазн тоифаларида енгиб, иккинчи даврага йўл олди.

Халқаро турнирнинг бугун бўлиб ўтадиган учрашувларида қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади:

-52 кг: Фозил Абдумуродов - Богдан Ильзаитинов (Россия)
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов - Тамерлан Танделов (Россия)
-75 кг: Маҳмуд Гаипов - Чингизхан Матаев (Россия)
-75 кг: Баҳромжон Фозилов - Константин Мишечкин (Россия)
-81 кг: Козимбек Мардонов - Хасбулат Мурзабеков (Россия)
+91 кг: Обиджон Тоҳиров - Магомед Тимерсултанов (Россия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Марчин Сианос (Польша)

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!