Боксчиларимиз июнь сўнгида Қозоғистондаги халқаро йиғинда иштирок этади

Нуфузли ахборот агентлиги расмий сайтининг маълумот беришича, ушбу йиғин жорий йилнинг 22 июнидан 5 июлигача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўқув машғулот йиғинининг асосий мақсади пандемия сабаб тўхтаб қолган тайёргарлик ишларини изчил давом эттириш ҳисобланади. 

Ушбу йиғинда вакилларимиздан ташқари Россия, Украина, Қозоғистон, Куба ва Франция вакиллари иштирок этади. Делегацияларни коронавирусга қарши якуний тестлардан 17 июнда ўтиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!