Боксчиларимиз Комсомольскдаги мусобақага жўнаб кетди
15-21 февраль кунлари Россия Федерациясининг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнир ташкил этилади.
Афғон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
Терма жамоамиз Комсомольск шаҳрига қуйидаги таркибда жўнаб кетди:
-52 кг: Миркомил Саидохунов
-56 кг: Лазизбек Йўлдошев
-60 кг: Ғофуржон Тоҳиров
-64 кг: Бекзод Бекмуродов
-69 кг: Самандар Солижонов
-69 кг: Абдулазиз Расулов
-75 кг: Жасурбек Йўлдошев
-81 кг: Сардор Раҳмонбердиев
-91 кг: Нусратжон Тохиров
+91 кг: Али Нуранов
Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Ботиржон Маҳмудов.
Ҳамюртимиз Ўктам Бозоров мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар