Боксчиларимиз Қозоғистонда йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари халқаро йиғинда иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига жўнаб кетди.
7 март кунига қадар давом этадиган ушбу йиғинда терма жамоамизнинг қуйидаги аъзолари иштирок этишади:
-52 кг: Шаҳбозбек Толибжонов
-52 кг: Мироншоҳ Ибрагимов
-57 кг: Ойбек Жўраев
-57 кг: Ҳасанбой Латибоҳунов
-63 кг: Мужибилло Турсунов
-63 кг: Бобурмирзо Толибов
-69 кг: Жаҳонгир Юлдашев
-75 кг: Акмалбек Қосимов
-81 кг: Шоҳруҳбек Рустамов
-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
+91 кг: Обиджон Тоҳиров
+91 кг: Лазизбек Муллажонов
Мураббийлар: Алишер Тўйчиев, Абдувоҳид Жалолов, Хамза Авезов.
Йиғин доирасида жамоавий беллашувлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу жангларда ҳамюртимиз Шерзод Аҳмедов ҳакам сифатида иштирок этади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар