Боксчиларимиз халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади!

  • 21 февраль, 2021, 22:52
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича ёшлар терма жамоамиз Черногориядаги турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақа якунига кўра, вакилларимиз умумиҳ ҳисобда пешқадамликни қўлга киритдди. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди:

"Черногориядаги "Adriatic Pearl" мусобақасида ёшларимиздан медаллар шодаси. Умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик! Черногориянинг Будва шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган боксчилар ўртасида "Adriatic Pearl" халқаро турнири ўз якунига етди. Хабар бериб ўтганимиздек, ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра, ёш йигит-қизларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ушбу натижа орқали, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Турнир якунига кўра, қуйидаги ёшларимиз юртимизга медаль билан қайтадиган бўлишди:

Олтин:

-49 кг: Иброҳим Ишжанов
-91 кг: Амиршоҳ Самадов
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-52 кг: Шаҳзод Музаффаров
-56 кг: Дилшод Абдумуродов

Бронза:

-60 кг: Айдос Тагайбаев
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Қизлар:

Олтин:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-57 кг: Нигина Ўктамова

Кумуш:

-51 кг: Сабина Бобокулова

Бронза:

-64 кг: Гулшода Истамова",-дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!