Боксчиларимиз Янгиободда навбатдаги йиғинга киришди

  • 5 февраль, 2021, 16:07
  • 0
  • Бокс

Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистон бокс федерацияси ва мураббийлар штаби режаси асосида терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини бошланди.

Бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигидаги йиғинда терма жамоа аъзолари жисмоний ва тактик тайёргарликка алоҳида эътибор қаратади. Йиғинда боксчиларнинг шахсий мураббийлари ҳам иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, спортчилар Ўзбекистон бокс федерацияси шифокорларининг доимий назоратида бўлади.

Ушбу йиғин 19 февралга қадар давом этади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!