Боксчиларимиз Япония, Вьетнам ва Россия жамоалари билан шуғулланишмоқда

  • 14 июля, 2023, 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Шу кунларда Тошкент вилояти Янгиобод шаҳарчасида бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда. 5 июль куни бошланган йиғинга айни пайтда Япония, Вьетнам ва Россия мамлакатларидан ҳам боксчилар қўшилишган.

Tecno

Йиғин давомида хорижлик боксчилар билан спарринг жанглари ҳам ташкил этилмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу йиғин терма жамоаларга Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар 20 июлга қадар давом этади.

Манба: МОҚ

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию