Боксчилармиз Украинадаги турнирда 6 та медални қўлга киритди

Украинанинг Кривой Рог шаҳрида катталар ўртасида О.А.Асауленка хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди.

Ушбу мусобақада мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Молдова ва Иордания каби мамлакатлардан ҳам чарм қўлқоп усталари иштирок этишди.

Бугун мусобақанинг финал жанглар ташкил этилди. Унда Абдумалик Халаков (-57 кг) ва Саиджамшид Жафаров (-75 кг) каби боксчиларимиз ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқишди. Содирбек Камолмирзаев (-52 кг) эса кумуш медаль билан юртимизга қайтадиган бўлди. Шунингдек, Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг), Жамшид Худойберганов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (+91 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Шу тариқа боксчиларимиз ушбу мусобақада 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)