Боку турнирини иккинчи ўринда якунладик

  • 1 апрель, 2019, 19:05
  • 0
  • Бокс

Бироз аввал Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” номли халқаро мусобақа ўз якунига етди. 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган жорий турнирда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди. Терма жамоамиз бундай натижа билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу борада мезбон жамоа вакиллари пешқадамликни беришмади. Кучли учликни эса қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари бан этдилар. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган вакилларимизни эслатиб ўтамиз:

Иқболжон Холдоров (-69 кг) – олтин
Мадияр Сайдрахимов (-91 кг) – олтин
Обид Тохиров (+91 кг) – олтин
Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) – кумуш
Шукуржон Раҳимов (-60 кг) – кумуш
Жасурбек Латипов (-49 кг) – бронза
Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) – бронза
Хуршид Абдуллаев (-81 кг) – бронза

Делегациямиз эртага тунда пойтахтимизга қайтиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!