Бокудаги халқаро турнирда муваффақиятли қатнашган боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди
Хабар бериб ўтганимиздек, 27 апрель - 1 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бокс бўйича "Ҳайдар Алиев-2019" халқаро турнири бўлиб ўтди ва унда иштирок этган 7 нафар боксчиларимиз (2003-2004 йиллар ўртасида) 5 та олтин, 2 та бронза медалларига сазовор бўлган ҳолда, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгандилар.
Бугун ана шу турнирда муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Спортчиларимизни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа якунларига кўра ўзбекистонлик совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Олтин:
-48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов
-52 кг: Жаҳонмурод Имомалиев
-60 кг: Бекзод Бекмуродов
-70 кг: Логин Петров
+80 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза:
-46 кг: Бекзод Холдоров
-57 кг: Лазизбек Фаттоев
Мураббийлар: Л.Зокиров, И.Бердиев
Фикрлар