Бўлажак мураббий “Манчестер Юнайтед”га икки ўйинчи танлади!
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббийликка Эрик тен Хагни тасдиқлашга тайёргарлик кўрмоқда. Маълум бўлишича, нидерладиялик мутахассис келаси мавсум учун ўзи билан ишлайдиган янги ўйинчиларни танлай бошлади.
У биринчи бўлиб, “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Стивен Бергвейнни олишни сўрамоқда. Аслида Эрик тен Хаг ўз ҳамюртини “Аякс”га трансфер қилинишини истаган эди. Энди ўзи манчестерликларни қабул қилиб олса, 24 ёшли ўйинчини шу жамоага олиб ўтмоқчи.
Бергвейн ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади ва “шпорлар” 2020 йилда ярим ҳимоячи учун 30 миллион евро тўлаган.
Ҳар икки қанот ва ҳужумда ўйнай оладиган Бергвейн нинг нархи анча пастлаган ва уни ёзда 20 миллион еврогача бўлган суммага трансфер қилиш имкони бор.
Эрик тен Хаг танлаган иккинчи ўйинчи “Монако” таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменидир. 22 ёшли футболчини олиш осон бўлмайди. Айни пайтда франциялик иқтидор эгасига “Реал”, “Челси” ва “Бавария”дан жиддий чорловлар бўляпти.
Фикрлар