"Болакайнинг асабийлашаётганини билардим" - Аргентина дарвозабони Чуаменининг пенальтидан адашгани ҳақида
Аргентина миллий терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Жаҳон чемпионати финалида пенальтидан ноаниқ зарба берган Орельен Чуамени ҳақида гапирди.
"Мен болакайнинг асабийлашаётганини билардим. Унга руҳан зарба бердим ва у адашди". Эмилиано рақиби зарба нуқтасига келаётган пайтда тўпни ушлаб, дарвоза томон йўл олди. Сўнгра, бош ҳакамнинг буйруғидан кейин тўпни майдонга ташлаб юборди.
Чуамени эса ўзидан чап томонга зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Бу хато францияликлар учун лотереядаги иккинчиси бўлди ва якунда жамоага панд берди.
Мартинес Қатардаги мундиалнинг энг яхши дарвозабони совринини қабул қилиб олди.
Фикрлар