Бўлди, Роналду Пелега етиб олди
Ads

Айни дақиқаларда ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Португалия ҳамда Испания жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг 4-дақиқасида португалияликлар сардори Криштиану Роналду ўзи ишлаган пенальтини Давид Де Хеа дарвозасига аниқ йўллади ва ҳисобни очди.

Шу тариқа, Криштиану кетма-кет  4 та мундиалда гол киритган футболчилар қаторидан жой олди. Бунга қадар ушбу  натижага фақатгина афсонавий Пеле, Уве Зеелер ҳамда Мирослав Клозелар эришган эдилар.