Болгариялик легионер: Барибир энг зўри – Шомуродов!

“Ростов”нинг болгариялик легионери Ивелин Попов мавсум ҳақида берган интерьюсида жамоадоши Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапирди.

Хусусан, журналистлар Поповдан жамоа сардори сифатида мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилаётган сўровномада кимларга овоз бергани ҳақида сўради.

- Мен биринчи ўринга Элдор Шомуродовни қўйдим. Чунки у барибир энг зўри. Иккинчи ўрин Алексей Миранчук. “Локомотив”нинг Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишида унинг хизматлари катта. Учинчиси Сардор Азмун. У “Зенит”ни чемпион қилди, - деди Ивелин Попов.

Шунингдек, “Ростов” сардори янги мавсумда жамоа кучли учликдан жой олиш учун курашишини маълум қилди.

Бугун ғолиблар эълон қилинади. Шомуродов ва Ўрунов даъвогарлар сафида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!