“Болонья” спорт директори Элдор Шомуродов борасидаги миш-мишларга нуқта қўйди

“Болонья” клуби спорт директори Жованни Сартори “Спорт Экспресс” билан суҳбатда Элдор Шомуродовни “Рома”дан харид қилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

“Рома” Белотти келгани учун Шомуродовни “Болонья”га сотиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз Элдорни сотиб олмоқчи эмасмиз”, — деди Сартори “Спорт Экспресс”га берган интервьюсида.

Аввалроқ, “Рома” Шомуродовни “Болонья”га сотиши хабар қилинганди. Шунингдек ўзбекистонлик футболчига “Торино”, “Сассуоло” ва Англиянинг “Вулверхэмтон” клублари қизиқиш билдиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!